ОТМ вазири Абдуқодир Тошқулов таълим муассасаларида гуруҳ мураббийи ўрнига жорий этилган «тьютор» лавозими билан боғлиқ муаммоларга тўхталар экан, уни ўқитувчиларга юклаш ҳолатлари учраётганини айтди. «Мақсад профессор ўқитувчиларни ўзига асосий ишига хос бўлмаган ишлардан озод қилиш, у сифатли дарс ўтсин», — деди у. Вазир шунингдек, дарсга кечикиб ва хатто тайёрланмасдан келаётган ўқитувчилар виждонан дарс ўтмаётганини танқид қилди.
Олий таълим вазирлиги Педагогика университетида декан ўринбосари ва талаба қиз билан боғлиқ воқеани назоратига олди. Вазирлик ушбу ҳолатга йўл қўйган университет раҳбарияти ва масъулларига нисбатан қатъий ташкилий ва интизомий чоралар кўрилишини таъкидлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса жабрланувчи қизнинг саломатлигини ўз назоратига олди.
Республика ОТМлари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларини натижалари 22 сентябрда эълон қилинади.
Ўзбекистондаги академик лицейларда дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонлар сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Комилжон Каримов олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, юридик фанлар доктори Раҳим Хакимов вазирнинг фан ва инновациялар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
1 февралдан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдорининг ошишига қарамай ОТМларда тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди, дея хабар берди Олий таълим вазирлиги.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг